Спорт мактаблари ходимларининг ойлиги оширилади

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Спорт мактаблари раҳбар, тренер ва инструктор-методистлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби, олий маҳорат спорт мактаби, олий спорт маҳорати мактаби, республика олий спорт маҳорати мактабларида спорт тайёргарлиги сифатини янги босқичга кўтариш,
кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, спорт таълими самарадорлигини оширишга улкан ҳисса қўшиб келаётган фидоий мутахассисларни рағбатлантириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, спорт мактаблари директори, директор ўринбосарлари, тренер, методистлари меҳнатини муносиб рағбатлантиришни янада кучайтириш мақсадида қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкаларини 2019 йил 1 октябрдан:

директор ва директор ўринбосарлари 2 бараварга;

тренер, инструктор-методистлари учун ўртача 1,7 бараварга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағларни 2019 йил учун ажратади ҳамда 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига барча спорт мактаблари фаолиятини танқидий ўрганиб чиқиб, спорт мактабларининг самарадорлигини баҳолашнинг аниқ мезонларини жорий қилиш, бюджетдан ташқари даромадларини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Kun.uz

Fikr bildirish

Elektron pochtangiz ko‘rsatilmaydi. Barcha * bilan belgilanganlarni to‘ldirish shart.

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: