Фирибгарликка қўл урган “Сувоқова” ДУК ходимига жазо тайинланди

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Сувоқова” ДУК Андижон шаҳар филиали ходими И.Рузматов фуқаро О.Акбаровнинг яшаб турган хонадондаги сув таъминотидан 800 минг сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериш ҳамда сувдан қарзи йўқлиги ҳақида ҳужжатлар тайёрлаб беришини айтади. Бунинг эвазига ундан 400 минг сўм талаб қилганлиги аниқланган. 
И.Рузматов ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фирибгарлик йўли билан фуқаро О.Акбаровдан 300 минг сўм пулларни олаётган вақтда кимёвий ишлов берилган далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан “Сувоқова” ДУК Андижон шаҳар филиали ходими И.Рузматовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисм “в” банди билан 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

ЎзА

Fikr bildirish

Elektron pochtangiz ko‘rsatilmaydi. Barcha * bilan belgilanganlarni to‘ldirish shart.

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: