Хорижий сайёҳлар ташрифи 60 фоизга ошди

Хорижий сайёҳлар ташрифи 60 фоизга ошди

Тошкент вилоятига жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида 3 миллион 210 минг нафар сайёҳ ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33,2 фоиз кўп демакдир.
Мамлакатимизда туризм инфратузилмасини ривожлантириш, сайёҳлар учун зарур шароитлар яратиш, шу жумладан, хавфсиз туризмни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар сайёҳлар оқимининг сезиларли даражада кўпайишига хизмат қилмоқда. Бу борада Президентимизнинг 2019 йил 6 мартдаги “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим ҳуқуқий асос вазифасини ўтаётир.
photo5253558444500298613.jpg
Мазкур қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси тузилмасида хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташкил этилди. Айни пайтда ушбу тузилма ходимлари туристик ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, сайёҳларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари, ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини ҳимоя қилиш, юзага келадиган жиноий ҳолатларни тизимли таҳлил қилиш, уларга нисбатан содир этилган ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш каби вазифаларни бажармоқда. Шунингдек, бошқарма томонидан сайёҳлар ва туристик гуруҳларни шартнома асосида кузатиб бориш хизмати ҳам йўлга қўйилган.
photo5254003321507785890.jpg
Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси жамоасига икки ва ундан ортиқ хорижий тилни биладиган, туристик ҳудудлар тарихи ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари бўйича зарур билимга эга бўлган мутахассислар жалб этилган. Бошқарма ходимлари замонавий автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа зарурий техника ва жиҳозлар билан таъминланган.
Айни пайтда “Чорвоқ” эркин туристик зонаси ҳудудида 4 та, Кумушкон қишлоғи ва Зангиота зиёратгоҳи мажмуаси ҳудудида биттадан, жами 6 та замонавий типдаги хизмат маскани фаолият юритмоқда.
Ушбу масканлар ҳамда туристик объектларда хизмат олиб бораётган бошқарма ходимлари томонидан айни пайтга қадар 550 нафардан зиёд хорижий ҳамда 900 нафардан зиёд маҳаллий сайёҳларга амалий ёрдам кўрсатилди.
photo5254003321507785891.jpg
Туризм ривожи, айниқса юртимизга ташриф буюраётган хорижий сайёҳлар оқимини кенгайтиришда хавфсиз туризмни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан олиб борилаётган амалий ишлар вилоят туризми ривожига хизмат қилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 9 ойида вилоятга 3 миллион 210 минг, шу жумладан, 600 минг нафар хорижлик сайёҳлар ташриф буюрди. Кези келганда қайд этиш жоизки, хорижий сайёҳлар оқими ўтган йилга нисбатан 60 фоизга кўпайди
Жорий йил якунига қадар вилоятга ташриф буюраётган туристлар сони қарийб 3 миллион 800 минг нафарга етиши кутилмоқда. Вилоят ИИББ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан туристларга нисбатан ёки улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўйилмади.
Охунжон МУСТАФОЕВ,
Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати ходими

ЎзА

Fikr bildirish

Elektron pochtangiz ko‘rsatilmaydi. Barcha * bilan belgilanganlarni to‘ldirish shart.

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: