Сайёҳлар учун бир қулайлик

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан туризм намойиши ва инфратузилмаси объектлари ҳудудида чет эл ҳамда маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш билан бирга уларга қўшимча қулайликлар яратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ташриф буюрган туристлар учун интернет орқали вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳақида янада кўпроқ маълумот бериш, улар томонидан зарур ҳолларда бошқармага мурожаат қилинишини таъминлаш мақсадида маъмурий бино жойлашуви, алоқа телефон рақамлари, манзили, иш вақти ва бошқа маълумотлар “Tourist Police of Kashkadarya” номи остида “Google харита”га жойлаштирилди.
Эндиликда, Шаҳрисабз шаҳрига келган чет эл ва маҳаллий сайёҳлар хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларини бевосита яъни, гид-таржимонлар ва маҳаллий аҳоли ёрдамисиз интернет тармоғидаги “Google Maps” электрон харитасидаги маълумотлар ёрдамида топиши ҳамда мурожаат қилиши мумкин.
Шунингдек, мамлакатимизнинг туристик жозибадорлиги ва буюк ўтмиши ҳақида хабардор қилиб бориш, ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий туристлар учун яратилган шарт-шароитлар, соҳага оид энг охирги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларининг хизмат фаолияти, туристлар томонидан билдирилган фикрлар тўғрисида маълумот бериб бориш мақсадида “Facebook” ижтимоий тармоғи ва “Telegramm” мессенжирида вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг саҳифаси ва канали очилган бўлиб, унга доимий равишда янгиланган маълумотлар киритиб борилмоқда.
Бундан кўзланган мақсад чет эл ва маҳаллий сайёҳлар билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришиш орқали ёрдамга муҳтож сайёҳларга тезкорлик билан амалий ёрдам кўрсатишни таъминлаш ва бу орқали уларда юртимиз тўғрисида ижобий фикрлар шакллантиришга эришишдир.
Ў.БАРОТОВ, ЎзА

Fikr bildirish

Elektron pochtangiz ko‘rsatilmaydi. Barcha * bilan belgilanganlarni to‘ldirish shart.

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: