Манба: Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг биринчи ўринбосари Эркабой Тожиев Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти раҳбариятининг «тўртлиги» ишдан олиниши маълум қилинганди. Ботир Юсупов 2018 йил 16 январдан бери Қашқадарё вилояти прокурори сифатида ишлаб келаётганди.

Kun.uz Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланиб, ушбу тайинловга ойдинлик киритишни сўради. У бу маълумотни ҳозирча расман тасдиқламади ва, ўз навбатида, инкор ҳам этмади.

Маълумот ўрнида: адлия катта маслаҳатчиси Эркабой Тожиев Бош прокуратура бошқарма бошлиғи, Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори вазифаларида ишлаган. 2017 йилнинг 14 ноябрида бош прокурорнинг ўринбосари этиб тайинланган, 2018 йил 21 февралида биринчи ўринбосарликка кўтарилган эди. У Ўзбекистон президентининг 2016 йил 25 августдаги фармонига кўра «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

manba: kun.uz

Fikr bildirish

Elektron pochtangiz ko‘rsatilmaydi. Barcha * bilan belgilanganlarni to‘ldirish shart.

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: