Қашқадарёда «УАЗ» йўлдан чиқиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва 10 киши жароҳатланди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида инсон ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, 29 октябрь куни соат тахминан 11:00 атрофида Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Бобуртепа қишлоғи ҳудудида «УАЗ» русумли автомашина йўлдан чиқиб кетиши натижасида 11 киши турли даражада жароҳатланган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этган. Яна 10 киши Қамаши шошилинч тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилишган. Улардан уч нафари шифохонага ётқизилган, 7 нафарига эса амбулатор ёрдам кўрсатилган.

Стационар ётқизилган беморлар: 1996 йил туғилган С.А. «Бош миянинг оғир даражада лат ейиши, бўйин умуртқасининг ёпиқ синиши, орқа миянинг лат ейиши» ташхиси, 1980 йилда туғилган Т.Б. «Бош миянинг оғир даражада лат ейиши, мия шиши» ҳамда 1995 йилда туғилган И.А. «Юз соҳасида кўплаб шилинган жароҳатлар» ташхиси билан даволанмоқда.

«Улар малакали шифокорлар назоратида бўлиб, замонавий стандартлар асосида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Бундан аввалроқ 28-29 октябрь кунларида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 3та йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди ва 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Manba: kun.uz

Fikr bildirish

Elektron pochtangiz ko‘rsatilmaydi. Barcha * bilan belgilanganlarni to‘ldirish shart.

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: