Асли ўзбекистонлик Фаттоҳ Шодиевга Санкт-Петербург халқаро форумида “Йил ҳомийси” мукофоти берилди

VIII Санкт-Петербург халқаро маданий форуми доирасида “Йил ҳомийси” мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Асли ўзбекистонлик бўлган халқаро “Шодиев” жамғармаси асосчиси, Москва давлат Халқаро муносабатлар институти Васийлик кенгаши аъзоси, сиёсий фанлар доктори Фаттоҳ Шодиев мукофотнинг мутлақ ғолиби, деб эълон қилинди.
Ушбу мукофот Шодиевга Россиянинг “Кабуки“ театр труппаси гастролларига ҳомийлик қилгани учун берилди. Мукофот Россия Федерацияси Маданият вазири Владимир Мединский томонидан топширилди.
Маълумот ўрнида, “Шодиев” жамғармаси бир неча йилдан буён Москва давлат Халқаро муносабатлар институти билан яқиндан ҳамкорлик ишларини амалга ошириб келади.
Ҳамкорлик фаолияти доирасида талабаларга чет эл олийгоҳларида таълим олиш ва малака ошириш имкониятларини тақдим этилади.

ЎзА

Fikr bildirish

Elektron pochtangiz ko‘rsatilmaydi. Barcha * bilan belgilanganlarni to‘ldirish shart.

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: