Олимжон Набиев Ўзбекистон кубоги соҳиби

Тошкент шаҳрида жойлашган Республик олимпия захиралари теннис мактаби кортларида Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди.
Кубок баҳсларининг ўғил болалар ўртасидаги финал босқичида Тимур Соттимов ва Олимжон Набиев ўзаро рақобатлашди. Мазкур ўйинда Олимжон тажрибали рақибини 0:6, 6:1, 10:1 ҳисобида мағлуб этиб мамлакат кубоги соҳибига айланди.
Қизлар ўртасидаги сўнгги учрашувда эса Ясмина Кариможонова Омина Валихоновага 6:2 3:6 5:10 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бу ғалаба Оминага Ўзбекистон кубогининг олтин медалини келтирди.
Шунингдек, кубокнинг аралаш жуфтликлар ўртасида ўтган беллашувларида Одил Каримов ва Милана Масленкова тандеми ғолиб чиққан бўлса, жуфтликлар ўртасида С.Абдумаликов ва Ф.Мирзағаниев ўғил болалар ўртасида тенгсиз эканини исботлади.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА

Fikr bildirish

Elektron pochtangiz ko‘rsatilmaydi. Barcha * bilan belgilanganlarni to‘ldirish shart.

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: