Ҳасан Баудунов Жаҳон кубоги ғолибига айланди

Салвадорда қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон кубогида ҳамюртимиз Ҳасан Баудунов олтин медални қўлга киритди.
Ҳ.Баудунов мусобақанинг биринчи босқичида панамалик Хулио Ариасни 15:10, чорак финалда чилилик Фелипе Гонсалесни 15:3, ярим финалда коста-рикалик Даниэль Охедани 15:8 ҳисобида енгди.
Қиличбозимиз сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида бразилиялик Альваро Донатони 15:9 ҳисобида мағлуб этиб шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди ва Жаҳон кубокларида ғалаба қозонган иккинчи қиличбозимизга айланди.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА

Fikr bildirish

Elektron pochtangiz ko‘rsatilmaydi. Barcha * bilan belgilanganlarni to‘ldirish shart.

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: