teleradio.uz – профессионал кадрларни ишга таклиф қилади

Teleradio.uz сайти тажрибали ва ўз ишини яхши кўрадиган журналист, муҳаррир, ва  маркетологларни ишга таклиф этади.

1. Сайтнинг янгиликлар бўлимига мухбир

Вазифаси: Таҳлилий-танқидий, PR-ахборотлар тайёрлаш, тадбирларни ёритиш, мавзуни ўрганган ҳолда мақолалар тайёрлаш.

Талаблар:
– камида 2 йиллик иш тажрибаси;
– маълумоти олий, ёши 25дан юқори;
– Қаршидаги офисга келиб ишлай олиши лозим.

2. Сайт ахборотларини таҳрирлаш ва ижодий ишларга масъул тажрибали журналист

Вазифаси: Профессионал журналистик фаолият – янгиликларни ёритиш, тадбир ва анжуманларда мухбир сифатида қатнашиш, интервью олиш, мавзуни ўрганган ҳолда мақолалар тайёрлаш, мухбирлар томонидан тайёрланган хабарларни ўқиб чиқиб таҳрирлаш, қайта ишлаш ва ижодий маҳсулотлар яратиш.

Талаблар:
– журналистика ёки гуманитар соҳада олий маълумот;
– рус ва ўзбек тилларини мукаммал билиш;
– журналистикада камида 1 йиллик иш тажрибаси.

3. Ўзбек тилида ишловчи профессионал журналист

Вазифаси: Профессионал журналистик фаолият – янгиликлар билан ишлаш, тадбир ва анжуманларда мухбир сифатида қатнашиш, интервью олиш, мавзуни ўрганган ҳолда репортаж ва видеоматериаллар тайёрлаш, муаллифлик мақолалари ёзиш.

Талаблар:
– ёши 25дан 40гача;
– журналистика ёки гуманитар соҳада олий маълумот;
– ўзбек тилини мукаммал билиши ва мулоқот қила олиш;
– журналистика соҳасида камида 1 йиллик иш тажрибаси.

 

4. Тажрибали маркетолог   –   PR мухбир

Вазифаси: Реклама ва эълон берувчилар билан ҳамкорлик қилиш, PR – ахборотлар тайёрлаш ва сайтининг реклама ва маркетинг фаолиятини ташкил этиш.

Талаблар:
– маълумот муҳиммас;
–  камида 1 йиллик иш тажрибаси;
– жисмоний ва юридик шахслар билан рекалама йўналишида  ишлай олиш;
– Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларидан хабардор бўлиш ва уларни амалиётда қўллай олиш.

teleradio.uz нималарни таклиф қилади?

– соҳа учун рақобатбардош, юқори ойлик маош (суҳбат асосида келишилади);
– Қарши  марказидаги замонавий офисда аҳил жамоа даврасида ишлаш имконияти;
– расмий меҳнат шартномаси;
– ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун имкониятлар.

Талабгорлардан ўз ишига масъулиятли ва турли вазиятларга мослашувчан бўлиш талаб қилинади.

Номзодлар ўзи ҳақида кичик ҳажм ва эркин тарзда баён қилинган маълумотлар, яшаш ва иш жойи, телефон рақами, иш тажрибаси, соҳадаги фаолиятига доир ахборот (нашр этилган мақолалардан нусхалар, интернетда эълон қилинган материалларига ҳаволалар)ни teleradiokanal@mail.ru электрон почта манзилига ёки +998905175005 рақамидаги телеграмга юборишлари лозим.

Кадрлар бўлими танлаб олинган номзодлар билан телефон орқали боғланади. Суҳбат куни ва қисқа синов муддати келишилган ҳолда белгиланади.  Танловдан ўтганлар  ташкилот қошидаги «Журналистлар мактаби» да бепул 1-ойлик курсда ўқитиб олинади.

Fikr bildirish

Elektron pochtangiz ko‘rsatilmaydi. Barcha * bilan belgilanganlarni to‘ldirish shart.

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: