Қарши тумани: “Ойижон телефонингиз бўшадими?

Мен онлайн дарсларни тайёрлашим керак” – деди: Мафтуна.

Дарҳақиқат бугунги кунда вилоятимизда масофавий таълим жараёнларида барча ўқувчилар фаол. Бунинг исботини Қарши тумани мисолида кўришимиз мумкин. Тумандаги 69 та мактабда 43582 нафар ўқувчи ёшларимиз онлайн дарсларимизда фаол деб таъкидлади: Қарши тумани Халқ таълими бўлими мудири Мейли Бақиев.

59- мактабда Рустам Суяров раҳбарлигида ўқувчилар юқори натижаларни эгаллаб келмоқда. 9 синфлар орасида ўтказилган математика фани олимпиадаси вилоят босқичида Зиёдов Аслиддин, Очилов Алишер, Шодмонов Фаррух, Йўлдошева Зарина, Тошов Диёр, Ҳасанова Гўзал каби ўқувчилар фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Бу даргоҳда “Зулфия” мукофоти соҳибалари, осиё, жаҳон чемпионлари етишиб чиққан.

 

 

Шунингдек, Мавлонова Шарофат раҳбарлик қилаётган 65- умумий ўрта таълим мактабида ҳам 544 нафар ўқувчи ёшлар таҳсил олиб келмоқда.Муассасада ёшлар “Шахмат доскаси” танловида Исломов Темурбек, Жавлиева Азиза, Шухратов Бехруз каби тиришқоқ ўқувчилар туман босқичида биринчиликни қўлдан бермай келмоқда. Енгил атлетика бўйича Шоҳсанам Нормўминовадек ёшлар таълим олиб келмоқдалар.

                                                        

Мафтунанинг онаси мобил телефонини ўз фарзандига ишониб бергани зое кетмади.

Онлайн дарслар ўз самарасини берди.

Президентимиз фармони билан якуний ёзги имтиҳонлар бекор қилинди.

 

voha-tv.uz  ГУЛҲАЁ ҚУРБОНОВА

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: