Россия Мудофаа вазирлиги коронавирусга қарши вакцина тайёр бўлганини эълон қилди

Россия Мудофаа вазирлиги коронавирусга қарши вакцина тайёр бўлганини эълон қилди

Фото: «Astrakhanfm.ru»

Россияда ҳарбий вирусологлар ҳамда Гамалея номли эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази ҳамкорлигида ишлаб чиқилган коронавирусга қарши биринчи вакцина тайёр. Бу ҳақда муодофаа вазирининг биринчи ўринбосари Руслан Цаликов «АИФ» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

«Муттахассисларимиз ва миллий тадқиқот маркази олимлари синов натижалари бўйича якуний баҳони беришди. Коронавирусга қарши иммунитет олган барча кўнгиллилар шифохонадан чиқаётган вақтда ўзларини яхши ҳис қилишган», — дейди у.

Цаликовнинг сўзларига кўра, мамлакат қуролли кучлари бундай тадқиқот ишларини олиб бориш учун илмий ва клиник салоҳиятга эга. Масалан, россиялик ҳарбий вирусологлар ва тиббиёт ходимлари хавфли касалликларга, шу жумладан, Эболага қарши вакциналар ишлаб чиқишда бевосита иштирок этишган.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: