Яна учта вакцина илк синовлардан муваффақиятли ўтди

Яна учта вакцина илк синовлардан муваффақиятли ўтди

Коронавирусга қарши вакцина бўйича яхши хабарлар келишда давом этяпти. Яна учта компания инсонлар устида ўтказилган илк синовлар муваффақиятли кечганини эълон қилди. Булар – Оксфорд университети ва «AstraZeneca» Британия-Швеция фармацевтика компанияси бирга тайёрлаётган вакцина, Хитойнинг «CanSino Biologics» компанияси вакцинаси ҳамда AҚШнинг «Pfizer» ва Германиянинг «BioNTech» фирмалари биргаликда тайёрлаётган лойиҳа.

Ҳар уч вакцина инсонларда кучли иммунитет ва вирусга қарши антитаначалар яратиши аниқланган. Энди синовларнинг кейинги босқичи ўтказилади.

Aввалроқ, AҚШнинг «Модерна» компанияси синовлари ҳам муваффақиятли ўтганди. Бу компания вакцинаси бўйича синовларнинг сўнгги босқичи кейинги ҳафтада бошланади.

Aйни пайтда дунё бўйлаб 160 дан ортиқ вакцина синовдан ўтмоқда. Уларнинг 18 таси 1-босқичда, 12 таси 2-босқичда, 4 таси сўнгги 3-босқичда синовдан ўтмоқда. Бир дона вакцинага аҳоли орасида ишлатиш учун шартли равишда рухсат берилган.

Кейинги йил бошигача вакцина кенг истеъмол учун тайёр бўлиши умид қилинмоқда.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: