ЖССТ одамлар қачон коронавирусга қарши​ вакцина олишига ойдинлик киритди

Одамлар коронавирусга қарши вакцинани фақат 2021 йилнинг биринчи ярмидан бошлаб ола бошлайди, деди ЖССТнинг соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Раян.
Унинг чиқиши Twitterда намойиш қилинди.
Раяннинг таъкидлашича, вакцина ишлаб чиқаришда муваффақиятлар қайд этилаётганига қарамай, препаратни олиш муддатига нисбатан реалист бўлишимиз лозим.
У шунингдек, ЖССТ вакцина билан барчани таъминлаш масаласи устида иш олиб бораётганини айтиб ўтди.
«Эпидемияга қарши ишлаб чиқариладиган вакцина фақат бойлар учун эмас, қашшоқлар учун ҳам эмас, улар ҳамма учун», — деди Раян.
ЖССТнинг сўнгги маълумотига кўра, коронавирус тарқалгандан буён ҳозиргача дунё бўйича инфекцияга чалинганлар сони 14,5 миллион кишига етган, 607 мингдан зиёд киши вафот этди.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: