Коронавирус сабаб Нобель мукофоти тақдирлаш маросимининг формати ўзгаради

Декабрь ойида бўлиб ўтиши керак бўлган Нобель мукофотини тақдирлаш маросими коронавирус билан курашишга қаратилган чеклов чоралари туфайли янги форматга ўтказилди, деб хабар беради dw.com сайти.

«Бу йил Нобель ҳафталигида бошқа мамлакатлар лауреатлари Швеция ва Норвегияга кела оладими шу масалани аниқлаш учун янги форматлардан фойдаланилади», – дейилади жамғарма баёнотида.

Шунингдек, Жамғарма Нобель мукофотини топшириш маросимини ўтказиш учун тақдирлаш маросимининг янги форматидан фойдаланишга умид қилмоқда, гарчи ғолиблардан ҳеч бири шахсан қатнашмаса ҳам.

«Биз Нобель мукофотини топшириш маросимларини 10 декабрь куни Осло ва Стокгольмда ижтимоий масофани сақлаш чекловларни ҳисобга оладиган янги форматдан фойдаланган ҳолда ўтказамиз. Шу билан бирга, ғолибларнинг ҳеч бири маросимда иштирок этмаслиги ҳам мумкин», – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, 2020 йилда Стокгольм мериясида анъанавий зиёфат бўлмайди.

2020 йил Нобель мукофоти лауреатлари номлари 5-12 октябрь кунлари эълон қилиниши кутилмоқда.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: