Коронавирусга қарши вакцина текин бўладими?

Коронавирусга қарши вакцина россияликлар учун бепул бўлади. Бу ҳақда Москва мери Сергей Собянин «Россия 1» телеканалида гапирди.

«Вакцина пайдо бўлганидаёқ биз эмлаш кампаниясини бошлаймиз», деди у (РИA Новости иқтибос келтирган).

Собяниннинг сўзларига кўра, бу йил гриппга қарши эмлашни кучайтириш керак, шунда «биз иккита кузги эпидемияни такрорламаймиз».

Москва мерининг таъкидлашича, синовларнинг кўпайиши аниқланган инфекция ҳолатлари сонининг кўпайишига олиб келади. Умуман олганда, унинг фикрига кўра, коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланмоқда.

Aввалроқ шаҳар ҳокими вакцина келгуси ҳафталарда рўйхатга олинишига умид билдирган эди.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: