БМТ дунё ўқувчиларини мактабга қайтаришга чақирмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барча ҳукуматларни ўқувчиларни мактабга қайтаришга ва ўқишни давом эттиришга чақирди, дейилади «BBC» хабарида.
БМТ сайтида жойлаштирилган видеохабарда ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш коронавирус таълимдаги «танаффус» сайёрамизнинг барча авлодлари учун катта таҳдид бўлганини қайд этган.
Гутерришнинг сўзларига кўра, пандемия туфайли 160 мамлакатда 1 миллиардга яқин ўқувчилар учун таътил муддати келмасидан мактаблар ёпилган ва 40 миллионга яқин бола мактабгача таълим олиш имконидан маҳрум бўлган.

ЎзА

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: