Форишда яна битта боғча иш бошлади

Жиззах вилояти Фориш туманининг Боғдон маҳалласида давлат-хусусий шерикчилик асосида барпо этилган 150 ўринли “Хадичабону” мактабгача таълим муассасаси иш бошлади.
Пандемия даври қийинчиликларига қарамай туманда “Илғор ҳудуд” лойиҳаси доирасида бунёдкорлик ишлари давом этаётир. Туман марказидаги Боғдон маҳалласида давлат хусусий шерикчилик асосида бунёд этилган икки қаватли “Хадича бону” мактабгача таълим муассасаси ҳам карантин даврида қуриб битказилган иншоотлардан бири. Карантин талабларининг юмшатилиши билан фойдаланишга топширилган боғча 150 нафар кичкинтойни бағрига олди.
Шу муносабат билан ҳокимлик, маҳалла, жамоатчилик вакиллари, ота-оналар иштирокида янги муассасанинг очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Лойиҳа қиймати 4 миллиард сўм бўлган иншоотни барпо этишда тадбиркор “Қишлоққурилишбанк”нинг 3 миллиард сўм кредитидан фойдаланди.
Мазкур муассаса жорий йилда қурилиб ишга туширилган мактабгача таълим ишшшотларининг учинчиси. Бундан аввал туманнинг Банд, Учқулоч маҳаллаларида ҳам янги боғчалар очилган эди.
photo_2020-08-26_11-33-57.jpg
photo_2020-08-26_11-33-58.jpg

Т. БЕКНАЗАРОВ,ЎзА

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: