Бухоро ҳокими коронавирус бўйича вазият ёмонлашувига жиддий тайёргарлик кўриш кераклигини айтди

Ҳозирги вақтда эҳтимолий эҳтиёжларни инобатга олиб, коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари қошида 100 тадан қўшимча ўрин-жой (койка) ташкил этилмоқда, дея хабар бермоқда Бухоро вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаров айни шу масалада кўрилаётган тайёргарлик ишларининг бориши билан танишиш мақсадида 15 сентябрь куни бир қатор туманларда ҳам бўлди.

Бухоро туманида заҳира ўринларини шакллантириш мақсадида “Бунёдкор” болалар оромгоҳи режалаштирилган. Оромгоҳнинг танланган икки қаватдан иборат биносида айни пайтда зарур жиҳозлаш, ҳудудни ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят раҳбари тайёргарлик жараёнларини кўздан кечираркан, туман мутасаддиларга коронавирус бўйича вазият ёмонлашувига жиддий тайёргарлик кўриш зарурлигини таъкидлади. Хусусан, бўлажак палаталарга кислород етказиб бериш масаласини ҳозирданоқ хал этишга киришиш, дори-дармон заҳиралари, керакли тиббий ускуналар – буларнинг барчаси касаллар сони ошишига тайёрлаб қўйилиши кераклигини қайд этди.

Вобкент туманида COVID-19га қарши кураш доирасида педагогика коллежи ётоқхонасида заҳира ўринлари яратиш кўзда тутилган. Бироқ туман мутасаддилари бу жойда режалаштирилган ишларни амалга ошириш билан боғлиқ баъзи муаммолар борлигини баён этишди. Хусусан, бинонинг канализация тармоғи носозлиги, кислород нуқталарини ўрнатиш билан боғлиқ мураккабликлар юзага келаётганлигини айтилди. Ушбу масалалар шу ернинг ўзида тегишли соҳа масъуллари иштирокида кенг муҳокама қилиниб, вазифалар белгилаб олинди.

Ниятимиз–шу жойга ҳеч қачон қачон эҳтиёж сезмайлик. Лекин вазиятнинг энг ёмонига ҳам тайёр туришимиз зарур, деди вилоят раҳбари мулоқот чоғида.

Шунингдек, Фарҳод Умаров вилоят прокурори ҳамроҳлигида Когон туманида собиқ маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ётоқхонасида шакллантирилаётган заҳира ўринларини ҳам бориб кўрди. Мавжуд муаммоларни ўрганди. Вилоят ҳокимлиги доирасида ҳал қилинадиган масалаларни ўз зиммасига олган ҳолда палаталарга уланиш учун керакли тиббий-коммуникация тармоқларини тортиш вазифасини туман раҳбарларига топширди.

Берилган топшириқ ва вазифалар ижроси бўйича қайта ўрганиш ўтказилиши маълум қилинди.

Darakchi.uz

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: