«Ёшларга оид давлат сиёсати: муаммо, ечим ва самара»

Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун қабул қилинган куни муносабати билан «Ёшларга оид давлат сиёсати: муаммо, ечим ва самара» мавзусида онлайн конференция ташкил этилди.

Адлия вазирлик ҳузуридаги Қашқадарё вилоят юридик техникуми томонидан ташкиллаштирилган мазкур конференцияда Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Марказий аппарати ҳамда «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳамкорлик қилишди.
Унда Ўзбекистон ёшлар ишлари агенлиги Марказий аппарати бўлим бошлиғи Акмал Алимов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фарход Зайниев ва Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бўлим бошлиғи, ЎзМТДП Қашқадарё вилоят Кенгаши Ёшлар масалалари бўйича раис ўринбосари Нилуфар Сатторовалар мавзу юзасидан тавсия ва таклифларини билдирди. Шунингдек, конференция давомида Қашқадарё вилоят юридик техникумининг фаол ёшлари ҳам мавзу юзасидан уз таклиф ва муносабатларини билдиришди.

ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Шаҳноза ҚАҲҲОРЗОДА

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: