АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: “Севинч” бешинчи турга келибгина ўз дарвозасидан тўп ўтказди

Аёллар футболи бўйича Олий лига жамоалари ўртасида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. 13 карра мамлакат чемпиони, амалдаги бош соврин соҳиби, шу кунгача ўз дарвозасидан биронта ҳам тўп ўтказиб юбормаган “Севинч” Тошкентда “Локомотив”га қарши учрашувнинг бошиданоқ тўп ўтказиб юборди. 
Қаршиликлар гарчи майдон эгалари дарвозаси томон кўп бор ҳужум уюштирган, хавфли вазиятлар содир этган бўлсада биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади. Бу ҳисоб ҳаттоки иккинчи бўлимнинг деярли ярмигача ҳам сақланиб турганди. Лекин бу ёғига “темирйўлчилар”нинг бардоши етмади – “Севинч” рақиб дарвозасини тўрт бор нишонга ола билди.
Турнинг марказий ўйини Бекободда кечди. Тенг очко тўплаган икки кучли жамоанинг ўзаро баҳсида Шерали Бобоқулов шогирдларининг қўли баланд келди – жиззахликлар сафарда тўп суришаётганлигига қарамай майдон эгалари дарвозасига жавобсиз иккита гол киритишди.
“Сўғдиёна” гарчи ғалаба қозонган бўлсада турнир жавалидаги учинчи ўрнини АГМКга бўшатиб беришга мажбур бўлди. Сабаби, олмалиқликлар ўз майдонида “Сурхон”ни қабул қилди ва йирик (8:0) ҳисобида зафар қучиб, тўплар нисбатига кўра тўртинчи ўриндан учинчи поғонага кўтарилиб олди.
“Қизилқум” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилди ва битта тўп фарқи билан ютуққа эришган ҳолда ўнинчи ўриндан олтинчи ўринга кўтарилди. Намангана эса “Навбаҳор ва “Пахтакор” жамоалари муроса қилишди – 1:1, ҳеч ким пастга тушмади ҳам, юқориламади ҳам.
Учинчи турдирки “Андижанка” футболчилари таркибида коронавирус аломатлари шубҳаланаётгани учун унинг иштирокидаги ўйинлар бошқа муддатга қолдирилмоқа. Аввалига “Навбаҳор” айнан шу ваз билан Андижонга келмади, кейин “Андижанка” “Пахтакор”га бора олмади, бу сафар эса андижонликлар ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилишнинг ҳам чорасини топа олмадилар…
5-турда қайд этилган натижалар:
“Қизилқум” – “Бухоро” – 2:1
Голлар: Вазира Хаитова (54), Лайло Тошева (90+1) – Нигина Ҳайдарова (23).
“Локомотив” – “Севинч” – 1:4
Голлар: Дилдора Эргашева (10) – Гулзода Амирова (63), Мафтуна Шойимова, 76, 87-пен.), Лайло Шодиева (81).
“Металлург” – “Сўғиёна” – 0:2
Голлар: Албина Бобоқулова (16), Лианна Нарбекова (90+2).
АГМК – “Сурхон” – 8:0
Голлар: Ораста Торжибоева (7), Озода Хожиева (9), Мардона Алматова (11), Парвина Содиқова (32), Нодира Йўлдошева (73, 75), Муниса Ғиёсова (79-пен.), Гулчирой Иброҳимова (84).
“Навбаҳор” – “Пахтакор” – 1:1
Голлар: Шохиахон Эргашева (73) – Мария Моисеева (55).
5-турдан кейинги вазият:
1.”Севинч” 15 очко
2.”Бунёдкор” 12
3.АГМК 12
4.”Сўғдиёна” 12
5.”Металлург” 9
6.”Қизилқум” 6
7.”Пахтакор” 4
8.”Навбаҳор” 4
9.”Локомотив” 3
10.”Бухоро” 3
11.”Андижанка” 0
12.”Сурхон” 0.
Тўпурарлар:
Гулзода Амирова (“Севинч”) – 9
Мафтуна Шойимова (“Севинч”) – 8
Людмила Карачик (“Бунёдкор”) – 8
Диёра Хабибуллаева (“Сўғдиёна”) – 8.
Loko-Sevinch-1-4 (2).jpg
Loko-Sevinch-1-4 (3).jpg
Loko-Sevinch-1-4 (4).jpg
Loko-Sevinch-1-4 (5).jpg
Loko-Sevinch-1-4 (6).jpg
Loko-Sevinch-1-4 (7).jpg
Loko-Sevinch-1-4 (8).jpg

Ойбек ЮНУСОВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: