Танқидий таҳлил – самарадорлик омили

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгашида ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия ҳаётига дахлдор бир қатор масалалар танқидий-таҳлил қилинди.
Йиғилишда барча даражадаги партия ташкилотлари ва депутатларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш, қатъий тартиб-интизомга оғишмай риоя этиш, янги самарали усул ва механизмларни жорий қилишга алоҳида эътибор бериш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, партия аъзолари сонини кўпайтириш, аъзолик бадалларини ўз вақтида бажариш, депутатларнинг кенг жамоатчилик орасига чуқур кириб бориши ҳақида сўз борди.
Партия ижроия қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

      

 

Шаҳноза ҚАҲҲОРЗОДА,
ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: