Маҳалла раисларига халқ эргашади

Навоийда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди лойиҳаси асосида ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг долзарб вазифалари масаласига бағишланган семинар ўтказилди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Суди ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида нашр этилган “Оила-муқаддас даргоҳ”, “Ерга нисбатан ҳуқуқнинг вужудга келиши ва бекор бўлиши тартиби”, “Ворислик ҳуқуқи қонун ҳимоясида”, “Меҳнат ҳуқуқи қонун ҳимоясида” номли китоблар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирда Навоий шаҳри ва Кармана тумани ҳудудида жойлашган жами 70 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва фаоллари иштирок этди.

Семинарда миллий қонунчилик базасининг такомиллашгани, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган миллий дастурлар қабул қилиниб тегишли ишлар олиб борилаётгани, ҳуқуқий саводхонликни оширишда давлат ва нодавлат ташкилотлар биргаликда ҳаракат қилиши ижобий самара бериши таъкидланди.

Нуриддин РАҲИМОВ, ЎзА

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: