Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг учинчи йўналиши Аҳоли ва ёшларнинг компьютер технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ёшларни ахборот технологиялари соҳасидаги тадбиркорликка жалб қилиш доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги давлат ҳокимияти органлари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиб, республика миқёсида Рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этишни давом эттирмоқда.

Ушбу 5 ташаббусни амалиётга жорий этиш борасида ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтириш, ижодий-интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароитлар яратиш, уларни компьютер технологиялари, дастурлаш асослари ва робототехника, компьютер ўйинлари ва киберспортни ёшлар ўртасида янада оммалаштириш, бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасиннинг Амударё туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази санитария-эпидемиология талабларга риоя этилган ҳолда очилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди (https://t.me/mitcuz/1960?single).

Амударё туманидаги марказнинг очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Қ. Юлдашев иштирок этди.

Мазкур марказ замонавий компьютер техника билан жиҳозланган бўлиб, унда туман ёшларни рақамли технологиялари, замонавий компьютер технологиялари, электрон тижорат, дастурлаш, робототехника асосларини ўргатиш бўйича курслар ташкиллаштириш ва ўқитиш кўзда тутилган.

Амударё туманида ташкил этилган Рақамли технологиялар ўқув марказидаги курсларга туманда жойлашган барча мактабларда 5-11 синфларда таълим олаётган 17 мингдан ортиқ ўқувчи ҳамда ёшларни жалб қилиш,  корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларнинг АКТ соҳасидаги билим савиясини ошириш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, «One Million Uzbek coders» йирик лойиҳа бўйича туман ёшларни жалб қилиш ишлар ҳам амалга оширилади. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси буйича «One Million Uzbek coders» платформасида 1900 дан зиёд ёш йигит-қизлар рўйхатдан ўтди. Амударё туманида эса «One Million Uzbek coders» платформасида 132 та ёшлар рўйхатдан ўтиб, 30 таси муваффақиятли равишда курсларни тамомлади ва сертификатларга эга бўлишди.

Маълумот учун, ҳозирги кунда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган режа бўйича Қорақалпоғистон Республикасида Нукус шаҳри, Мўйноқ, Беруний, Қонликўл ҳамда Элликқаъла туманида рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилиб фаолият кўрсатмоқда.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: