АКАДЕМИК ЛИЦЕЙДА ВАТАНПАРВАРЛИК БАЙРАМИ

Маълумки, Президентимизнинг 2020 йил 17 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига асосан, “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” деган умумий ғоя остида жойларда турли тадбирлар, учрашувлар, фестиваллар ўтказиляпти. Унда юртдошларимиз фаол иштирок этаётир.
Худди шундай тадбирлардан бири Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиали Академик литцейида ҳам бўлиб ўтди.
Академик лицей директори, Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Дилфуза Жалилова ташаббуси билан ташкил этилган ушбу маънавий-маърифий тадбирда ўқувчилар томонидан янграган ҳарбий Ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ ва шеърлар, саҳна кўринишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Сайфулла Махматмўминов сўзга чиқиб, барча ҳарбийларни касб байрами билан қутлади ва партиянинг байрам совғаларини топширди.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: