МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Қарши шаҳридаги «Журналистлар уйи»да Қашқадарё вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси маъсул ходимлари иштирокида “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда Кашқадарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари майор Б.К.УЗАКОВ сўзга чиқиб, анжуман қатнашчиларига ID-карталарни жорий этиш тартиблари ва қулайликлари ҳақида гапирди.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, ID-карта эгасининг шахсий биографик ва биометрик маълумотлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат.


ID-карта маълумотларни йиғиш пункти томонидан фуқароларга қуйидаги муддатларга берилади:
• янги туғилган болага бир ёшгача — икки йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра);
• бир ёшдан 16 ёшгача — 5 йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра);
• 16 ёшдан — 10 йил муддатга.
ID-картани расмийлаштириш ва бериш, қуйидаги ҳолларда амалга оширилади
Фуқаро ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:
• белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
• илгари берилган паспорт ёки ID-карта;
• туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);
• ваколатли органнинг қарори (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
• давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).
my.gov.uz орқали тўлиқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Матбуот анжуманида журналистлар, блогерлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар, ҳамда ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасаддилардан батафсил жавоб олдилар.

Ш.ИМОМОВА,
“teleradio.uz” сайти мухбири.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: