Китобхонлик ҳафталиги…

Қарши шаҳридаги С.Насафий номли Қашқадарё вилоят ахборот-кутубхона марказида «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди.
Ҳафталик давомида назм ва наво тадбирлари, мушоиралар, қўғирчоқ театрларининг чиқишлари, расмлар танлови, библиокафе, китобсеварлар клубининг мушоира ҳамда дебатлари кабилар ўрин олган.

Тадбирлар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси, С.Насафий номли ахборот-кутубхона маркази, Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси, ЎзМТДП Қашқадарё вилояти Кенгаши “Ёшлар қаноти”ҳамда вилоят ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган.
Мазкур хафталик жорий йилнинг 5-апрелдан 9-апрелгача давом этади. Тадбирда фаол иштирок этган қатнашчилар партиянинг эсталик совғалари билан тақдирландилар.

 ЎзМТДП Қашқадарё вилояти кенгаши Ахборот хизмати

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: