Ростов Дон вокзали ёнига минглаб ўзбеклар чодир тикиб олди (ФОТО)

Россиянинг Ростов Дон шаҳридаги Биринчи май поезд станцияси олдига минглаб ўзбеклар чодир тикиб, бир неча кундан бери ўша ерда яшамоқда (суратда). Бу ҳақда «Zed News» телеграм канали хабар берди.

Аслида бу кўчиш 23 августда бошланган, ўшанда Тошкентга келадиган поезд борлиги учун муҳожирлар вокзалга йиғилган. Ҳақиқатан ҳам ўша поезд 938 кишини Тошкентга олиб келган.

Шундан сўнг станцияга бошқалар ёпирилиб кела бошлаган. Уларнинг сони ҳозир 3 мингга яқинлашган. Улар навбатдаги поездга чипта олиш учун жонли навбат ҳосил қилишган.

Чипталарни сотиш билан ҳудуддаги Ўзбекистон консулхонаси шуғулланмоқда. Аммо чодир тикканларнинг фикрича, чипталар сони чекланган, сотиб олишнинг имкони йўқ. Чодирлар чим устига ва пиёдалар йўлакчасига ҳам тикилган.

Тошкентга учиб келиш ҳам мумкин, аммо чипта нархи жуда баланд. «Новая Газета»нинг иқтибос келтиришича, поезд чиптаси ҳам арзон эмас, лекин топиш мумкин.

Manba: aniq.uz

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: