Бухоро давлат тиббиёт институтига имтиёз асосида 13 нафар хотин-киз талабаликка қабул қилинди

Президентимизнинг 2020 йил 2 мартдаги фармони Хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини оширишда муҳим дастуриламал бўлди.
Мазкур фармон ижросини таъминлаш ва хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, Хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча 4 фоизли давлат гранти жорий килинди.
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтига 13 нафар хотин- қиз давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинди. Шу муносабат билан, Бухоро давлат тиббиёт институтида талабаликка қабул маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев, Йўлдош Жумаев ва институт раҳбариятининг ушбу талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда институтда таҳсил олиш давомида ўқув ва илмий фаолиятга муносиб ҳисса қўшиш, жамиятимизнинг энг сара шифокорлари бўлиб етишиши учун барча шарт-шароитлар мавжудлиги таькидланди. Давлат раҳбари томонидан берилган имтиёзлардан унумли фойдаланган ҳолда етук мутахассис бўлиб етишишлари учун билим олишлари шарт эканлиги уқтирилди.
Сўзга чиққанлар юртимизда таълим тизимига оид олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ҳақида гапириб ўтди. Президент ташаббуси билан берилган имкониятга сазовор бўлиб олий таълим муассасаси талабаси деган номга эришган қизларга эсдалик совғалари ҳамда ректор табрикномаси топширилди.
photo_2020-10-07_12-25-47.jpg

Зариф Комилов, ЎзА

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: