ДЕПУТАТ ВА ЁШЛАР

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қашқадарё вилоят юридик техникумида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.


Учрашувда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Қашқадарё вилоят кенгаши депутатлари Сайфулла Махматмўминов ҳамда Дилфуза Жалилова иштирок этди.


Учрашувда депутатлар томонидан мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган кенг эътибор, барча соҳаларда ёшларнинг ўрни ҳақида алоҳида айтиб ўтилди. Ёшлар фаолиятига доир бошқа муҳим қарор ва фармонлар, қонунлар қабул қилинаётгани ва унда ёшларнинг ҳам таклиф, фикр-мулоҳазалари ўрин олаётганлиги ёшларга қаратилаётган юксак эътиборнинг намунаси эканлиги таъкидланди.


– Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилгани билан устувор аҳамиятга эга, – дейди депутат Дилфўза Жалилова. – Зеро, ёш авлодда мустаҳкам ватанпарварлик ғояси ҳамда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш кечиктириб бўлмайдиган вазифадир. Бу борада эса мана шундай тадбирларнинг ҳам аҳамияти катта.
Учрашув қизиқарли савол-жавоблар, мунозараларга бой бўлди.

Milliy Tiklanish DP Qashqadaryo
Milliy tiklanishdan, milliy yuksalish sari!

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Imloviy xato to‘g‘risida bildirish

Ushbu matn mutassislarga yuboriladi: